Салоҳ кетавер, ўрнингга суперҳужумчи бор!

BEPUL PROPAN

“Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг клубдаги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. Амалдаги шартнома 30 июнь куни тугайди, музокаралар ҳали кутилган самара бергани йўқ.

Ливерпулликлар вақт йўқотмай, 32 ёшли ҳужумкор футболчининг ўрнини боса оладиган бошқа номзод танлаб қўйгани маълум қилинди.

Манбаларга кўра, АПЛ пешқадами ёзда “Реал” ҳужумчиларидан Родриго Гоэсни олишга уриниб кўради.

“Ливерпуль”га бразилиялик  24 ёшли футболчининг тезкорлиги, тўп билан ишлаш маҳорати ва натижага таъсир кўрсата олиш қобилияти қизиқтириб қўйган. Клуб раҳбарияти Родригонинг трансфери осон кечмалигини яхши англайди.

Шу боис, мутасаддилар “Реал”га ўйинчи учун 140 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қилиш масаласини муҳокама қиляпти ва бу сумма тасдиқланганидан кейин таклиф шакллантирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!