Руни Салоҳнинг “пўстагини қоқди”

  • 7 октябрь, 12:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия футболи афсоналаридан ҳисобланган Уэйн Руни Премьер-лиганинг амалдаги ғолиби “Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳни кескин танқид қилди.

Tecno

- Ўйинлар шуни кўрсатяптики, агар жамоанинг ишлари яхши кетаётган бўлса, Муҳаммад Салоҳ гол уряпти, ғалаба қўлга киритилаётгани ажойиб тарзда нишонлаяпти. Лекин охирги ҳафта мен унинг ўйинга тўлиқ ўзини бағишлаётганига шубҳаланиб қолдим.

Мен Салоҳ ҳар доим ҳам ҳимояга ёрдам бермаслигини яхши биламан. Аммо “Челси”га қарши баҳсда ҳимоянинг чап қанотидаги жамоадоши қийналаётганини кўриб ҳам, Салоҳ бу вазиятни шунчаки кузатиб турди ва унга кўмаклашмади. Мен учун бу жуда хавотирли ҳолат.

Виржил ван Дейк ҳамда Алисон Бекер каби жамоа етакчилари унга “Сен ҳам ёрдам беришинг шарт”, деб очиқ айтишлари керак. Кейинги пайтда чемпион жамоа ўзини йўқотиб қўйгандек туюлмоқда, - деди Уэйн Руни.

Муҳаммад Салоҳ янги мавсумда барча турнирларда ўнта учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига учтадан гол ва ассист расмийлаштириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!