Руд ван Нистелрой хиёнаткор бўлиб қолишдан қўрқмоқда

  • 06 Oct 11:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг 7-турида “Астон Вилла”га қарши майдонга тушади. Агар “қизил иблислар” ушбу ўйинда ҳам муваффақиятсизликка учраса ва бош мураббий Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши мумкин.

Tecno

Mirror нашрининг хабар беришича, юқоридаги ҳолат юз берган тақдирда нидерландиялик мураббий ўрнини Руд ван Нистелрой эгаллаши мумкин. Тен Хагнинг 48 ёшли ёрдамчиси МЮда вақтинчалик бош мураббий лавозимини эгаллайди. Бироқ ван Нистелрой уни “Манчестер Юнайтед” штабида ватандошига хиёнат қилишда айблашлари мумкинлигидан хавотир олмоқда.

Руд ван Нистелрой “Манчестер Юнайтед”га бегона эмас. У 2001-2006 йилларда манкунианликлар сафида тўп сурган ва 150 та ўйина майдонга тушиб, ўз ҳисобига 95 та гол ёздириб қўйган.

“Манчестер Юнайтед” якунланган олти тур натижаларига кўра етти очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!