Россиялик футболчи фуқаролигини ўзгартириб, "Челси"га ўтмоқчи

  • 24 октябрь, 2022, 17:57
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” Москванинг “Динамо” клуби ярим ҳимоячиси Арсен Захарянга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Evening Standard" нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, инглиз клуби мавсум сўнггида трансферни амалга оширишга тайёр, бироқ музокаралар Россия банкларига нисбатан жорий қилинган санкциялар туфайли мураккаблашмоқда.

Қайд этилишича, футболчи ушбу келишувдан манфаатдор ва санкцияларни юмшашига умид қилмоқда. Миш-мишларга кўра, Захарян спорт фуқаролигини Арманистонга ўзгартиришни режалаштирмоқда, аммо Арманистон футбол федерацияси бу маълумотни рад этди.

Ёзги трансфер ойнасида “Динамо” ва “Челси” 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган, бироқ 12,6 миллион евролик келишув амалга ошмай қолди.

Жорий мавсумда Захарян “Динамо” сафида 17 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!