Роналдунинг кетиши — "Манчестер Юнайтед" учун катта фойда

  • 23 ноябрь, 2022, 15:32
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Сешанба оқшомида Криштиану Роналду ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги шартнома бекор қилингани расман эълон қилинди. Футболчи ҳамда клуб ўзаро келишув асосида келишувни муддатидан аввал якунлади. Бунинг асосий сабаби сифатида Роналдунинг шов-шувли интервьюсидир. Шу боис, уни манкунианликлар сафини тарк этиши кутилган воқеа эди.

Tecno

Криштиану Роналдунинг кетиши "Манчестер Юнайтед"га молиявий томонлама катта ёрдам беради, деб ёзади "Daily Telegraph" нашри. Шу тариқа, Роналду кетгани сабабли “қизил иблислар”нинг маоши 10 фоиздан кўпроққа қисқаради. Бу клуб Роналдуга ўринбосар қидирганда, шунингдек, қишки трансфер бозорида "Манчестер Юнайтед"нинг имкониятларини оширади.

Криштиану Роналду февраль ойида 38 ёшга тўлади. "Тransfermarkt" портали ҳужумчини 20 миллион еврога баҳоламоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!