Гвардиола Ҳусановни ўйнатмагани қозоғистонликлар эътирозига сабаб бўлди

CHERY AUTO

Қозоғистоннинг нуфузли манбаларидан бири – sports.kz сайти қозоғистонлик шарҳловчи Олжас Байбосиннинг  “Fonteam” YouTube каналида Абдуқодир Ҳусановни ўйнатмагани учун “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиолага эътироз билдиргани ҳақида маълумот чиқарди.

Tecno

Sports.uz  сайти ушбу интервьюни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

- Ҳусанов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида атиги битта учрашув ўтказди, шунда ҳам уни захирага олишди. Ўйлаб қарасак, марказий ҳимоячини захирага олиш – абсурд. Пеп Гвардиола Ўзбекистонда энг ёқимсиз одамга айланиб қоляпти.  

- Бу ўринда Нуньеш, Гвардиол, Айт-Нури борлигини ҳам аниқ айтиш керак. Ҳусановга жой йўқдир.

-  Айт-Нури қанот ҳимоячиси. Нуньеш жамоа даражасига мос эмас, деган бўларди. “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиларни танлашда илгари ҳеч қачон номлар ва аввалги хизматларга қарамаган.

- Ҳусанов рақобатда ютқазаётганини тан олиш керакдир.

- Ҳусановнинг XG баллари юқорида номи келтирилган футболчиларникидан юқори бўлиб турган пайтда қандай қилиб, рақобатда ютқазяпти дейиш мумкин...

Хосеп Гвардиола АҚШ майдонларида ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати давомида Абдуқодир Ҳусановни тўртта учрашувдан фақат биттасида таркибга киритди.

21 ёшли легионеримиз Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” жамоасига қарши бўлиб ўтган гуруҳ босқичидаги ўйинда бошланғич таркибга майдонга туши, жами 61 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйин манчестерликларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Хосеп Гвардиола “Ланс”дан “Манчестер Сити”га ўтганидан бери Англия Премьер-Лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами тўққизта баҳсда қатнашган ўзбекистонлик ҳимоячини  мунтазам март ойидан бери майдонга туширмай келаётган эди.

Айрим манбалар испаниялик мутахассиснинг бу қарорини “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилган “Ланс”га қўшимча беш миллий евро миқдорида бонус тўламаслик учун қабул қилинганлигини ёзди. Унга кўра, ўзбек футболчиси ярим мавсум давомида ўнта учрашувда қатнашса, келишувга биноан бонус тизими ишга тушиши белгиланган экан.

Шундан келиб чиқиб, мухлису мутахассисларнинг катта қисми Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кўпроқ имконият беришини кутганди. Бироқ амалда бундай бўлмади.

Энди “Манчестер Сити” бор эътиборини янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришга қаратади. Хосеп Гвардиола шогирдлари Премьер-лиганинг биринчи турини 16 август куни сафарда “Вулверхэмптон”га қарши ўтказади.

 

Шомуродов трансферининг сўнгги шартлари маълум бўлди

Тезкор: Шомуродов қайси жамоани танлади?

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!

“Сити” Ҳусановнинг шериги билан музокара бошлади

Ҳусанов, Холандни табриклаб қўй!

Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?

Ҳусанов кўз ўнгида “Манчестер Сити” тарихий рекорд ўрнатди

Шомуродов кучайиб кетди...

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!