Роналдудан кейин яна бир юлдузга чиқиш эшиги кўрсатилади

  • 10 Dec 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналдудан кейин яна бир юлдузидан айрилиши мумкин.

Tecno

Манчестерликлар катта қийинчилик билан трансфер қилган Жейдон Санчо “Юнайтед”га келганидан бери ўзини кўрсата олмаяпти.

Клуб мураббийлар штаби 22 ёшли футболчини Испанияда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинига жалб қилмайдиган бўлди. Жейдон сафар ўрнига индивидуал тарзда шуғулланиб, жисмоний тайёргарлигини яхшилаши талаб этилмоқда.

 Маълумотларга қараганда, Эрик тен Хаг Жейдон Санчо хизматидан воз кечишга қарор қилган. Бу вазиятда клуб истеъдодли ўйинчини сотиб юборишига тўғри келади. Вазиятни “Челси” кузатиб бораётгани айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!