Роналдуда бошқа чора қолмадими?

  • 16 Dec 21:43
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Криштиану Роналду жаҳон чемпионатидан кейин собиқ клуби "Реал" базасида машғулот ўтаб, Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубайга жўнаб кетди.

Tecno

37 ёшли ҳужумчи формасини сақлаб туриш мақсадида "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес рухсати билан икки кун мобайнида "қаймоқранглилар" ҳудудида алоҳида машғулот ўтказиб, шахсий самолётида Дубайга учиб кетган. Унинг қай мақсадда кетгани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Роналдуга ҳалигача Саудия Арабистони жамоаси "Ал-Наср"дан бошқа харидор топилмади. Риёдликлар португалиялик форвардга  йилига 200 миллион евро маош ва 2.5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!