Роналду янги саргузашт бошлаганини эълон қилди

CHERY AUTO

Португалиялик афсонавий ҳужумчи Криштиану Роналду  фаолиятини давом эттиради. 40 ёшли ҳужумчи ўзи икки йилдан бери ўйнаб келаётган “Ан-Наср” билан шартномасини янгилади.

Tecno

Риёдликлар беш карра “Олтин тўп” соҳибини яна икки йил давомида “Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилишга кўндиришнинг уддасидан чиқди.

Португалия терма жамоаси юлдузи янги битим имзолаганини ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўз мухлисларига маълум қилди.

- Янги саҳифа очилди. Иштиёқ ҳамон ўша, орзулар ҳам. Келинг, тарихни биргаликда яратайлик, - деб ёзди Криштиану Роналду.

 “Спортинг” тарбияланувчиси бўлган Роналду илгари “Топ-5” лигаларида “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ват “Ювентус”да ўйнаган. Роналду жаҳон футболи тарихида расмий учрашувларда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!