Роналду "Саутгемптон" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди

  • 28 август, 2022, 13:18
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер лигасининг (АПЛ) 4-тури доирасидаги "Саутгемптон"га қарши баҳсда қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Саутгемптондаги "Сент-Мэрис" стадионида бўлиб ўтган учрашувда 37 ёшли португалиялик футболчи 68-дақиқада захирадан майдонга тушди.

"Муҳим уч очко", - деб ёзди Роналду ўзининг твиттер саҳифасида.

Ҳужумчи жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида АПЛ доирасидаги тўртта ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

АПЛнинг тўрт туридан сўнг “Манчестер Юнайтед” олти очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда. “Саутгемптон” 4 очко билан 14-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!