Роналду оғир меҳнат қиляпти, Месси эса...

  • 22 декабрь, 2021, 22:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ва Польша терма жамоаси тўпурари Роберт Левандовски ПСЖ юлдузи Лионель Месси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиштирди.

Tecno

- Мен профессионал футболга қадам қўйганимдан бери Месси ва Роналду бошқалардан анча баланд туришини билиб олдим. Улар орасида ҳар доим кураш кечади. Ҳаммаси сиз қайси типдаги ҳужумчини танлашингизга боғлиқ.

Мен Криштиану Роналдунинг машаққатли меҳнатларини ҳурмат қиламан. Месси эса ҳаммасига осон эришади. Ўйлашимча, Криштиану мақсадига эришиши учун анча тер тўкиб бўлган, - деди Роберт Левандовски.

Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски “Олтин тўп -2021” танловида иккинчи ўринни эгаллади. Бош соврин еттинчи маробата Лионель Мессига насиб қилди. Аргентиналик футболчи “Олтин тўп”га аслида Левандовски лойиқ эканини тан олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!