Роналду нимадан хавотирда?

  • 20 август, 2020, 12:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Шахсий кўрсаткич ва рекордларида эътибор қаратишни хуш кўрадиган Криштиану Роналду яна бир тарихий натижасидан мосуво бўлиши мумкин.

Tecno

Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида голлар серияси бўйича рекордчи ҳисобланади. У кетма-кет 11 та учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Жорий мавсумда “Бавария” тўпурари Роберт Левандовски голлари сериясини 9 та ўйинга етказди ва иккинчи ўринда турган Рууд ван Нистелройга етиб олди.

Агар польшалик ҳужумчи Чемпионлар лигасининг финалида ҳам тўп киритса, Роналдунинг рекордини такрорлаш учун тўпурарлик маҳоратини келаси мавсумнинг биринчи ўйинида ҳам намойиш этиши керак бўлади.

Бу галчи Чемпионлар лигасининг финал учрашуви 23 август куни Лиссабондаги “Да Луш” стадионида бўлади. Беш карра бош соврин соҳиби бўлган “Бавария” финалга илк бор чиқа олган ПСЖ билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!