Роналду Мессининг ёнига бориши мумкин

CHERY AUTO

Узоқ йиллар давомида жаҳон футболида ўзаро рақобатлашиб келган Криштиану Роналду ва Лионель Месси фаолиятининг сўнгги босқичини бирга ўтказиши мумкин.

Tecno

Бир неча манбаларнинг араб журналист Абдулазиз Ал-Осаимига таяниб  маълум қилишича, “Интер Майами” хўжайинларидан бири Дэвид Бекхэм 39 ёшли португалиялик юлдузни ўз жамоасига олиб келиш бўйича иш бошлаган.

Бекхэм айни пайтда Роналдуни трансфер қилиш имкониятларини ўрганмоқда. Унга Месси ва Роналдуни бир жамоа ўйнатиш ғояси жуда маъқул келгани айтилмоқда.

Қизиғи шундаки, Европани тарк этганидан кейин Роналду Саудия Арабистонида, Месси эса АҚШда тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!