Роналду “Манчестер Юнайтед” ортидан “пичоқ урди”

  • 11 июль, 2022, 11:36
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду нега “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиш истаги ҳақида кеч эълон қилгани сабаби маълум бўлди. “The Sun” нашри хабарига кўра, 37 ёшли футболчи бонус пулини олиш учун шундай йўл тутган.

Tecno

Гап шундаки, КриРонинг “қизил иблислар” билан тузилган шартномасида футболчи бир миллион евро миқдорида бонус олиши ҳақида банд бор. Ушбу сумма июль ойининг бошида тўланиши керак эди. Шу боис, Роналду пул мукофотини қўлдан бой бермаслик учун ўз қарорини маълум қилишга шошилмади.

Миш-мишларга кўра, португалиялик футболчига "Бавария", "Челси", ПСЖ ва "Барселона" даъвогарлик қилмоқда.

Криштиану "Юнайтед"нинг мавсумолди машғулотларини ўтказиб юбормоқда. “Қизил иблислар” шу ойда Таиланд ва Австалияда йиғин ўтказади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!