Роналду барчани Рамазон ҳайити билан табриклади

  • 30 Mar 18:00
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ҳисобланган Криштиано Роналду ижтимоий тармоқлар орқали барчани Рамазон ҳайити билан табриклади. 
 
"Авваламбор, Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан тарбиклайман. Ушбу байрам барчангизга файзли бўлсин. Шу билан бирга, ушбу махсус кун сиз ва яқинларингизга қувонч, тинчлик ва бахт олиб келсин" - дея ўз тилакларини ёзиб қолдирди. 
 
Хабарингиз бор, 40 ёшли юлдуз ҳозирда Саудиянинг Ан-Наср клубида ҳаракат қилмоқда. Роналду жорий мавсум 33 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!