
Роналдо Бразилиядан ЖЧ-2026'да нима кутяпти?
Роналдо Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида муваффақият қозонишига ишонч билдирётганини айтди.
“Бразилия ўз таркибидаги ўйинчилари билан исталган натижага эриша олади. Неймар бу Мундиалда ҳал қилувчи футболчига айланиши мумкин. Бунга ишончим комил. Ҳамма Неймарнинг 100 фоиз тайёр бўлишини хоҳлайди. Унинг Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ва терма жамоасига ёрдам бериш истаги жуда кучли экани кўриниб турибди. Анчелотти жамоага доим уйғунлик олиб келадиган ажойиб инсон ва моҳир тактика устаси.
Карлода Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун ҳамма шарт-шароит мавжуд”, - деди Бразилия сафида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Роналдо.
Фикрлар