Романо МЮнинг янги трансфери ҳақида хабар қилди
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо YouTube каналидаги подкастида "Манчестер Юнайтед" 17 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Кристиан Ороскони ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. Романонинг сўзларига кўра, трансфер учун 1 млн доллар тўланади.
"Кристиан Ороско "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқда. Битим якунланди, ҳужжатлар тўлиқ тасдиқланди. У 2026 йилнинг июлида 18 ёшга тўлганида расман клубга қўшилади.
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ақл бовар қилмас куч ва улкан салоҳиятга эга таянч ярим ҳимоячиси - ҳақиқий марваридни қўлга киритдик, деб ҳисоблашмоқда", - дейди подкастда инсайдер.
Кристиан Ороско - колумбиялик. 1 июлдан бери у Бразилиянинг "Форталес" жамоасида ўйнамоқда, у ерга Колумбиянинг "Рохо" клубидан кўчиб ўтган. Ҳозир футболчи 17 ёшда.



Фикрлар