
“Рома”да ўйнолмаган футболчига кучлироқ клуб керак
“Рома” ярим ҳимоячиси Амаду Диавара асосий таркибга кира олмаётгани учун клуб мутасаддилари уни қишки трансферлар вақтида ижарага жўнатмоқчи эди.
Истеъдодли футболчига харидор тез топилди. “Кальяри” раҳбарияти гвинеялик футболчини Рим клубидан олиш мақсадида таклиф билан чиқди.
Амаду Диавара уч йилдан бери асосий таркибга кира олмаётганига қарамай, унга ўйин амалиётини кафолатлаган “Кальяри”га ўтишдан бош тортди.
Аслида 24 ёшли футболчи “Рома”дан кетишга тайёр. Фақат у “Кальяри”дан кучлироқ жамоадан ижара эмас, тўлақонли трансфер бўйича таклиф тушишини кутмоқда.
Диаваранинг “Рома” билан амалдаги шартномаси яна икки ярим йил давом этади. Ўйинчининг трансфер суммаси 10 миллион еврони ташкил қиляпти.
Фикрлар