"Рома" қийинчилик билан бир очко қўлга киритди. Шомуродов 67-дақиқада майдонга тушди

  • 5 ноябрь, 2021, 02:55
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Конференциялар лигаси 4-туридан ўрин олган "Рома" - "Будё-Глимт" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Биринчи бўлим якунида Сольбаккен учрашувда ҳисобни очди. 54-дақиқада Эл-Шаарави мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб меҳмонлар футболчиси Ботхейм жамоасини яна олдинга олиб чиққан бўлса, 84-дақиқада Ибаньес ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда легионеримиз Элдор Шомуродов 67-дақиқада захирадан майдонга тушди.  



Мазкур турда Конте бошчилигидаги "Тоттенхэм" ўз майдонида "Витесс" клубини қабул қилиб, 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ганишер
05/11/2021 03:01
Элдорни олдинроқ ташаш керак эди уйинга, анаву Темми Абрахам қоравой, умуман кераги йуқ эди, билмадим Мауриньо уни нимасига ишонаяпди,