“Рома” ПСЖдан футболчи кутяпти

  • 16 май, 2022, 08:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто мураббийлар штаби талаби билан ҳимоячи Рик Карсдорпга ўринбосар қидирмоқда.

Tecno

Ўнг қанот ҳимоячиси мавсумни барқарор ўтаказа олмаётгани бунга сабаб бўлмоқда.  Бу ҳолат Жозе Моуриньога маъқул келмаяпти.

Карсдорп позициясини эгаллаш учун римликлар нишонида ПСЖ ўйинчиси Колин Дагба турибди.

23 ёшли футболчига Париж клуби асосий таркибида жой йўқ. У жорий мавсумда миллий чемпионат ва мамлакат кубогида учтадан учрашувда кўриниш берди холос.

Колиннинг амалдаги шартномаси яна икки мавсум давом этади. Ҳимоячи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун Франция пойтахтини тарк этишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!