"Рома" жиддий йўқотишга учради

  • 26 февраль, 2021, 21:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Calciometcato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича, 34 ёшли босниялик футболчида чап оёғининг адуктор мушаклари шикастланиши ташхиси қўйилган. Шифокорлар унинг соғайиши учун 2 ҳафта муддат талаб этилишини айтишмоқда.

Жеко жорий мавсум "Рома" сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!