
“Рома” ҳужумчиси ўзига янги жамоа танлади!
“Рома” юлдузларидан Николо Дзаньоло келаси мавсумни бошқа клуб сафида бошлашга қарор қилди. Маълумотларга қараганда, 22 ёшли футболчи “Ювентус” таклифига ижобий жавоб қайтарган ва шахсий шартнома бўйича тўлиқ келишувга эришган.
“Ювентус” ҳам Дзаньолони асосий нишон сифатида белгилаган. Трансферга тўсқинлик қилаётган ягона масала “Рома” талаб қилаётган бадал пулининг катталигидир.
Рим клуби туринликлардан ўз ўйинчиси учун 50 миллион евро сўраяпти ва бу суммани пасайтирмаслигини билдирган.
“Ювентус” тез орада марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигтни сотиб юбормоқчи. Унинг трансферидан келадиган пул Дзаньолони олишга йўналирилиши кутиляпти.
Фикрлар