"Рома" ҳужумчиси жамоани тарк этмоқчи

  • 25 октябрь, 12:46
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" клубининг украиналик форварди Артём Довбик клубни тарк этишни истаяпти.

Tecno

"La Gazzetta dello Sport" нашри берган маълумотларга қараганда, 28 ёшли футболчи жамоасини алмаштириш борасида ўз агенти билан боғланган. "Рома" ҳам форвардни ўйин амалиёти бериладиган клубга ижарага бериш ниятида. Рим клуби  Довбикдан ташқари, Эван Фергюсен билан ҳам хайрлашиш вариантини кўриб чиқмоқда. 21 ёшли ирландиялик футболчи клубда 2026 йилнинг ёзигача ижара асосида тўп тепади, бироқ клуб раҳбарияти Эванни қишдаёқ кетказиб юборишга қарор қилган. 

Агар икки футболчи жамоани тарк этса, "бўрилар" уларнинг ўрнини тўлдириш учун "Манчестер Юнайтед" форварди Жошуа Зиркзе, "Ноттингем Форест"дан Арно Калимуендо ва "Юнион" ҳужумчиси Промис Девисдан бирини сотиб олишга ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Довбик жорий мавсумда барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.

Улуғбек Ҳошимов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!