"Рома" футболчиси "Интер"га ўтиши мумкин

  • 3 декабрь, 2022, 16:12
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби "Рома" ҳимоячиси Крис Смоллингни сотиб олиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.

Tecno

Бу ҳақда "Radio Sport" хабар беради. "Нерадзуррилар" айни дам давом этаётган футболчи ва римликлар раҳбарияти ўртасидаги янги шартнома бўйича музокараларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Смоллингнинг "Рома" билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Томонлар ҳамкорликни узайтириш ниятида, аммо инглиз футболчиси ўз клубидан қониқарли таклиф олмаса, у эркин агент сифатида ҳам жамоани тарк этишга қарши эмас.

Маълумот учун, Смоллинг 2019/20 йилги мавсумдан бери "Рома" сафида тўп тепади. Бу вақт ичида Крис Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа билан Конференциялар лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!