Родрининг қачон сафга қайтиши кундан-кунда ойдинлашмоқда

BEPUL PROPAN

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри жароҳатдан тикланиш жараёнини кутилганидан тезроқ олиб бормоқда. Клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола испаниялик футболчи жорий мавсумда майдонга қайтиши мумкинлигини таъкидлади. 
 
Родри сентябрь ойида "Арсенал"га қарши ўйинда хожсимон пайларини узиб олиб, операцияни бошдан ўтказган эди. Шундан сўнг, Гвардиола унинг мавсумни эрта якунлаганини айтганди. Бироқ, таянч ярим ҳимоячиси яқинда индивидуал машғулотларга қайтди ва мураббий энди анча оптимистик кайфиятда бўлиб, шогирди ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди. 
 
"Муҳтож бўлган фақат мухлислар эмас, биз ҳам худди шундай ҳаяжондамиз. Аммо барчаси босқичма-босқич бўлиши керак. Эрта қайтишга шошилиш ва кейин орқага ташланадиган қадамларни қўймаслик муҳим" – деди Гвардиола "Тhe Guardian" нашрига берган интервьюсида. 

Шу боис, Родри Англия чемпионатининг сўнгги турларида ёки ФИФА томонидан ўтказиладиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатигача "шаҳарликлар" сафига қайтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!