
Родриго: "Ёлғон гапирмайман — таклифлар ҳар доим бўлади"
"Реал" ҳужумчиси Родриго бошқа клублардан таклифлар келиб тушаётганини тан олди. Бразилиялик футболчи доимий равишда турли трансфер овозалари марказида бўлиб келади.
"Ҳар ёзда бир хил нарса — мен кетаманми ёки йўқ, таклиф борми, деган гаплар чиқади. Агар ёзилганларига ишонсак, ҳар ҳафта мен бошқа жамоадаман. Ёлғон гапирмайман — таклифлар ҳар доим бўлади. Лекин мен доимо бу ерда муваффақият қозонишни истаганман. Ҳатто ҳозиргача эришганимдан ҳам кўпроғини хоҳлайман. Менинг ёшимда икки марта Чемпионлар лигасини ютиш — катта ютуқ. Аммо мен кубоклар ютишни яна давом эттирмоқчиман", — деди Родриго "AS" нашрига.
Фикрлар