Родриго: "Модрич билан ўйнаш – болалик орзу эди"

  • 15 Apr 16:00
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Родриго жамоадоши Лука Модрич ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди:

Tecno

– Лукa билан бизда жуда яхши муносабат бор, у ҳар куни менга ёрдам беради.

Бразилиялик футболчи "Челси"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси учрашувидан олдинги вазиятни эслаб ўтди:

– Бир куни Лука менга шундай маслаҳат берди: агар менда тўп бўлса, бўш ҳудудга ҳаракат қилишим керак, чунки у айнан ўша ерга пас беради. Бу машғулотларда ва ўйинларда у мен билан доим бўлишадиган майда, аммо муҳим тафсилотлардан бири эди.

Родригонинг сўзларига кўра, у "Реал Мадрид"га келган кундан бери Модрич унинг севимли футболчиларидан бири бўлиб қолган:

– Модрич менинг севимли футболчиларимдан бири бўлган, у билан бирга ўйнаш мен учун болалик орзуси эди, - дея таъриф бериб ўтди 24 ёшли ҳужумчи. 
 
Маълумот ўрнида, 17 апрель куни Карло Анчелотти бошчилигидаги "қироллик клуби" Лондоннинг "Арсенал" клуби билан куч синашади. Мадридликлар илк баҳсда Англиядан 3:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, ортга қайтишган эди.

Comments

You must be logged in to commet!