Родриго жорий мавсумда "Барселона"дан қасос олиш вақти келганини айтди

  • 7 октябрь, 14:21
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Родриго азалий рақиб ҳисобланган “Барселона” ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ўтган мавсумда каталонияликлар “Реал”ни тўрт марта мағлуб этишга муваффақ бўлган эди.

Tecno

" Ўтган мавсумни эсламаслик керак. Биз ўз ўйинимизда етарлича кучли эмасдик, айниқса “Эль-Класико”да. Уларга қарши ўйнаш биз учун ноқулай бўлган. Ўтган мавсумда тўртта “Класико”да ҳам мағлуб бўлдик. Шуни тан олиш керакки, ҳозир “Барселона” яхши формада — уларнинг жамоаси кучли ва ишонч билан ўйнаяпти. Бироқ бизда ҳам ажойиб таркиб бор"

"Бу оғир ўйин бўлади, аммо биз “Сантьяго Бернабеу”да, ўз мухлисларимиз олдида майдонга тушамиз ва нималарга қодир эканимизни кўрсатамиз. Ғалаба қозониш учун режа тузиб, уларни ҳар қандай ҳолатда мағлуб этишимиз талаб қилинади. Чунки биз уйимизда ҳаракат қиламиз"

26 октябрь куни “Барселона”ни мағлуб этиб, гол уришни тасаввур қила оласизми?

“Қироллик клуби  билан шартнома имзолаган ҳар бир футболчи Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни ва “Барселона” дарвозасига ҳал қилувчи гол уришни орзу қилади. Мен ҳам шундай умид қиламан",— деди бразилиялик вингер.

Маълумот учун, жорий мавсумдаги дастлабки “Эль-Класико” 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!