Родриго АПЛ клублари билан музокара ўтказмоқда

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар жамоани тарк этиши мумкин. Журналист Рамон Альварес де Моннинг маълум қилишича, 24 ёшли бразилиялик футболчи "Тоттенхэм" билан музокара олиб бормоқда.

Tecno

Шу билан бирга, Родриго "Ливерпуль"дан таклиф келиши эҳтимолини ҳам кутмоқда. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси эса 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Маълумотларга кўра, у ёздаги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кам майдонга тушган ва бу унинг келажагига шубҳа туғдирмоқда. Шунингдек, "Реал"нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо Родригони асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаётгани қайд этилмоқда.

Маълумот ўрнида, Transfermarkt портали Родригонинг бозор қийматини 90 миллион евро деб баҳолаган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!