
Робин Хаазе ва ниҳоят ғалаба қозонди
Уинстон-Сейлем шаҳрида ўтаётган "Winston-Salen Open" турнирининг иккинчи босқичи давом этмоқда.
Унда Робин Хаазе (Нидерландия) ва Жоао Соуса (Португалия) ўзаро уч сет давомида баҳслашди. Мазкур учрашувда Робин 4:6, 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Австралиялик Дон Миллман эса италиялик Марко Чеккинато устидан 6:7 6:4, 6:3 ҳисобида устун келиб, учинчи даврага йўл олди.
Каспер Рууд (Норвегия) ва Ллойд Харрис (ЖАР) учрашувида ҳисоб 6:1 бўлиб турган бир вазиятда Ллойд учрашув ўтказишдан бош тортди.
Фикрлар