"Реал"нинг икки муҳим футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

  • 29 Apr 15:01
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин "Реал Мадрид" ҳимоячиси Испания кубогидаги "Барселона"га қарши учрашувда жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Бундан ташқари, захира ўриндиғида ўтирган ҳолда, ҳакамга қаршилик қилиб, қизил олганди. Унинг узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаётган эди. Шунингдек, "қаймоқранглилар" ҳужумчиси ҳисобланган Родриго ҳам ўзида ноқулайлик ҳис қилаётгани сабаб, сафдан чиққани маълум бўлди. 
 
Германиялик ҳимоячи бугун чап оёғидаги латерал менискуснинг кичик ёрилиши туфайли муваффақиятли операция қилинди. Унинг жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиш вақти 2 ойни ўз ичига олади. Бразилиялик юлдуз эса 1 ойга жамоага ёрдам бера олмаслиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
 
Шу билан бирга, Антонио клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг сўнггида қироллик клубига ёрдам бериши мумкин. 
 
Маълумот ўрнида, 32 ёшли фулбек жорий мавсум 49 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!