“Реал”га рад жавобини берадиганлар ҳам бор экан

  • 22 июнь, 2023, 21:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” асосий дарвозабон Тибо Куртуага ўринбосар қидирмоқда. Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти клуб раҳбариятига захирадаги посбон Андрей Лунинни трансферга қўйишни айтган.

Tecno

Мадридлик мутасаддилари “Хетафе” дарвозабони Давид Сорияни “Реал”га кўчириб келмоқчи бўлди. Бироқ, 30 ёшли Сория машҳур клуб таклифига рад жавобини берди. Бу ҳақда SER Deportivos нашри хабар тарқатди.

Аслида Давид Сория “Реал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик учун “Хетафе”да қолишга қарор қилган.

Якунланган мавсумда Сория чемпионатнинг барча 38 та ўйинида майдонга тушди. Моҳир дарвозабон 15 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!