“Реал” Холанддан кўп гол урадиган ҳужумчини олади

  • 10 февраль, 2022, 09:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” тўпурари Роберт Левандовски фаолиятини Испания чемпионатида “Реал” сафида давом эттириши мумкин.

Tecno

Яқинда “Реал” мутасаддилари клуб Эрлинг Холанднинг трансферидан воз кечишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Маълум бўлишича, “Қироллик клуби” трансфери ўта мураккаб бўлган норвегиялик тўпурар ўрнига 33 ёшли польшалик ҳужумчини олиб келмоқчи.

Левандовскининг ўзи агентларига “Реал” билан музокара ўтказишни тайинлангани айтилмоқда. “Бавария” сафида 2014 йилдан бери тўп тепаётган ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.

Роберт Левандовски жорий мавсумда Бундеслига тўпурар пойгасида пешқадам бўлиб турибди. Польшалик ўйинчи рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол қилган. Эрлинг Холанд эса Германия чемпионатида “Боруссия”нинг 16 та голи муаллифи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!