"Реал" учта юлдузини сотувга қўйди

CHERY AUTO

"Реал"нинг 5 нафар футболчисининг клубдаги келажаги ҳозирча мавҳум бўлиб турибди. "Қаймоқранглилар" янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи, аммо буни камида битта футболчи сотилган тақдирдагина амалга оширади. 

Tecno

AS нашрининг хабар беришича, ушбу трансферлар ойнасида Испания гранди қанот ҳужумчиси Родриго Гоэс, шунингдек, ҳимоячилар Ферлан Менди ва Давид Алаба бўйича таклифларни кўриб чиқади.

Бундан ташқари, "Реал" ярим ҳимоячи Даниэл Себальос ва форвард Эндрикнинг клубдаги келажагига шубҳа билан қарамоқда. Таъкидланишича, бразилиялик ҳужумчининг ўйин вақти янги мавсумда қисқаради, чунки жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумда Килиан Мбаппе ва Гонсало Гарсиага таянмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!