“Реал” Трентдан зўрини топиб қўйди

  • 3 ноябрь, 2024, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольднинг келажаги мавҳум бўлиб турибди. 25 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси ёзда тугайди.

Tecno

Ҳозирча, томонлар ўртасидаги музокаралар якунига етгани йўқ. “Ливерпуль” ўз тарбияланувчисини сақлаб қолмоқчи.

Бошқа томондан “Реал” Трентни ўз сафида кўрмоқчи. Бироқ бу трансфернинг амалга ошиши ҳам кафолатланмаган. Шу боис мадридликлар англиялик футболчи ўрнига бошқа номзод ҳам топиб қўйди.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, агар Трентнинг трансфери амалга ошмаса, “Қироллик клуби” ёзда “Тоттенхэм” ўнг қанот ҳимоячиси Педро Поррони оладиган бўляпти. Бироқ испан футболчисининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этиши туфайли мадридликлар 45 миллион евро атрофида бадал пули тўлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!