"Реал" Родригони сотиб, унинг ўрнига АПЛдан 2 та футболчи олиб келмоқчи

CHERY AUTO

Ҳужумчи Родриго яқин ҳафталарда "Реал"ни тарк этиб, Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Матбуотда бразилияликни бир вақтнинг ўзида АПЛнинг бир нечта топ-клублари, жумладан, "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Tecno

Defensa Central хабар беришича, "Реал" Родриго трансферидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи. "Қаймоқранглилар" бу пуллардан икки футболчи - "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибрахим Конате ва "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Адам Уортонни сотиб олишга ҳаракат қилади.

Аввалроқ, мерсисайдликлар ҳимоячини ушбу ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Родриго "Реал" сафида 270 та расмий ўйин ўтказиб, 68 та гол ва 51 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!