
"Реал" Родриго учун энг "тақалган" нарх белгилади!
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго келажагига оид муҳим қарор устида ўйланмоқда. "ESPN" нашрининг хабарига кўра, бир неча ҳафта аввал бразилиялик футболчининг вакиллари унинг клубдан кетиш эҳтимоли мавжудлигини маълум қилган. Бу биринчи марта шундай очиқ баёнот қилинди — аввалги пайтларда футболчи фақат "Реал"да қолишни исташи ҳақида гапириларди.
Айни пайтда бир нечта воситачилар Родригонинг эҳтимолий трансфери устида иш олиб бормоқда. Ҳозирча ҳеч қандай расмий музокаралар ўтказилмаган, бироқ вариантлар ўрганилмоқда.
Маълумотларга кўра, "Реал" Родриго учун 100 миллион евро атрофида талаб қилади. Лекин 80 миллиондан кам нархга уни сотиш нияти йўқ.
Фикрлар