"Реал" "Манчестер Сити" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" жамоаси "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. "Sport Witness" нашрининг "Mundo Deportivo"га таяниб хабар беришича, "қироллик клуби" 29 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Tecno

"Реал" ярим ҳимояни мустаҳкамлашни мақсад қилган ва клуб мутасаддилари Родрини шундай юксак суммага арзийдиган ягона футболчи деб ҳисоблашмоқда. Бироқ, Мадрид клуби унга эга чиқиш осон бўлмаслигини ҳам яхши англаб турибди.

Rodri of Manchester City FC scans the pitch during the FIFA Club World Cup 2025 round of 16 match between Manchester City FC and Al-Hilal at Camping...

Шунингдек, кўплаб машҳур нашрлар "қаймоқранглилар"нинг Каррерас трансферидан кейин ҳам яна бир марказий ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячи излаётганини ҳамда сотиб олмоқчи экани ҳақида хабар бераётган эди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Родри ўтган мавсумнинг асосий қисмини оғир жароҳат сабаб, ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Тиклангандан сўнг эса эндигина бир неча учрашувларда иштирок этишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!