"Реал" кечаги "эл-класико"даги ҳакамлик учун расмий баёнот билан чиқди (ФОТО)

  • 19 декабрь, 2019, 14:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид клуби кеча “Барселона”га (0:0) қарши ўйиндаги ҳакамлик масаласида расмий баёнот билан чиқди.

Tecno

“Рафаэль Варан "Камп Ноу"даги “эл-класико”да 2 та баҳсли вазиятда иштирок этди. Унга нисбатан ишлатилагн 2 та қўполлик учун 2 та пенальти белгиланиши керак эди, аммо, Алехандро Эрнандес битта ҳам бермади.

17-дақиқада “Реал” футболчиси бурчак тўпи арафасида “Барса” жарима майдонига кирди, Лангле эса унинг сонига оёғи билан зарба берди. Аммо, на ҳакам ва на VAR пенальтини кўрмади.

Орадан 2 дақиқа ўтиб кейинги бурчак зарбаси пайтида Ракитич Вараннинг футболкасидан тортиб, уни майдонга қулатди. Бироқ, ҳакам ҳам, VAR ҳам пенальии белгиламади”, - дейилади “қироллик клуби” баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmudjon Junaydulloyev
19/12/2019 15:27
Malades REAL MADRID
&
Hasan fanat pahtakor
19/12/2019 14:23
Qani kar kar qigan barsachilar