“Реал” ишсиз юрган ”қария”ни таркибга қўшиб олмоқчи

  • 29 Sep 15:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” ва Германия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жером Боатенг фаолиятини “Реал”да давом эттириш имконига эга бўлди.

Tecno

Мадридликлар жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Эдер Милитаонинг ўрнини боса оладиган ўйинчи қидиряпти. Айни пайтда ишсиз юрган 35 ёшли Боатенг бу позициясида ишончли ўйнай олади.

Жером Боатенг ўтган мавсумни “Лион” сафида ўтказган эди. Бироқ ёзда шартномаси якунланганидан кейин тажрибали футболчи ўзига янги жамоа топа олмади.

“Қироллик клуби” мутасаддилари Жером Боатенг билан жорий мавсум охиригача давом этадиган  қисқа муддатли шартнома тузиши мумкинлиги айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!