“Реал”: Гвардиола шогирдини бермаса, бошқа зўр ўйинчи топиб қўйдик

  • 23 Sep 11:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ёзда фаолиятини якунлаган Тони Кроос ўрнини боса оладиган ўйинчига эҳтиёж сезмоқда. Мадридликлар  майдон марказини кучайтириш учун “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесни нишонга олган эди.

Tecno

Хосеп Гвардиола жамоа ўйини муҳим ўрин тутадиган шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас. Айни пайтда “шаҳарликлар” ҳали шартномаси уч йил давом этадиган испан футболчисига янги битим бериб, маошини сезиларли даражада кўтарадиган бўлди.

Родрининг ўзи Мадрид она шаҳри эканини айтиб, Испанияга қайтишга мойиллик ҳам билдирган. Шунга қарамай, “Қироллик клуби” бу позицияга яна бир қимматбаҳо ўйинчини топиб қўйди.

Агар Родри трансфери ўхшамаса, “Реал” Испания чемпионатида “Реал Сосьедад” шарафини ҳимоя қилаётган Мартин Субамендини олиб келмоқчи. 25 ёшли футболчи ёзда “Ливерпуль” таклифини рад этиб, Испанияда қолишни маъқул кўрган эди.

 

Comments

You must be logged in to commet!