“Реал” ғаройиб тўпурар топди

  • 6 октябрь, 2024, 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ҳужум чизиғида юлдузларга жой етишмаётганига қарамай, олдинги чизиқ учун яна янги ўйинчи оладиган бўляпти.

Tecno

Мадридликларнинг назари “Астон Вилла” ҳужумчиси Жон Дуранга тушди. Айни пайтда 20 ёшли футболчи Европанинг бир неча клублари эътиборини тортмоқда.

Football Insider нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” селекция бўлими мутасаддилари колумбиялик футболчининг натижа ва кўрсаткичларини таҳлил қилиб бормоқда.

Дуран мавсум бошидан бери барча турнирларда тўққизта учрашувда рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди. Қизиғи шундаки, колумбиялик марказий ҳужумчи гол уриш учун жуда кам вақт сарфлаяпти. У ўзи иштирок этган тўққизта ўйиндан саккизтасида захирадан майдонга тушган.

Жон Дуран Колумбиянинг “Энвигадо” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2022 йилнинг январида уни АҚШнинг “Чикаго” жамоаси 1,7 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди.

Америкаликлар иқтидорли ҳужумчини бир йил ўйнатиб, “Астон Вилла”га ўн баравар қимматига сотиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!