
"Реал" футболчиси Испаниянинг бошқа бир клуби таклифини рад этди
Андрей Лунин "Реал Мадрид"ни тарк этмасликка ва ўтган мавсумда кам майдонга тушганига қарамай, асосий таркиб учун курашни давом эттириш қарорига келди. Бу ҳақда "ESTADIO Deportivo" хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, "Вильярреал" украиналик дарвозабонни ўз сафига қўшиб, дарвоза чизиғини кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўрган ва унга Испания чемпионати ҳамда Европа турнирларида мунтазам ўйин амалиётини таклиф этган.
Бироқ, Лунин пойтахтда қолишни ва янги мавсум арафасида жамоага келган "қаймоқранглилар"нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсога ўз қобилиятини исботлашни маъқул кўрди. Испания ва чет эл клубларининг қизиқишига қарамай, дарвозабон ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириш нияти йўқлигини билдирди.
Фикрлар