
"РБ Лейпциг" Шешко учун "Ньюкасл"нинг таклифини рад этди
"Ньюкасл" Беньямин Шешкони ўз сафига қўшиб олиш учун 75 миллион евро ва қўшимча 5 миллион евро бонус таклиф қилган эди. Аммо "The Athletic" нашри маълумотига кўра, "РБ Лейпциг" бу таклифни қониқарли деб топмади.
Немис клуби 22 ёшли словениялик ҳужумчи учун кўпроқ миқдорда компенсация олишни истамоқда. Бу талаб футболчининг сўнгги мавсумда кўрсатган юқори самарадорлиги билан боғлиқ — Шешко 2024/25 йилги мавсумда "Лейпциг"нинг энг сермаҳсул футболчисига айланган.
Марказий ҳужумчига "Ньюкасл Юнайтед"дан ташқари, АПЛнинг бошқа бир - "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирган ҳолда, ҳаракат қилмоқда. Айрим сўнгги маълумотларга кўра, қизил иблислар Шешко трансфери бўйича ортда қолмоқда.
Comments