
Расман. "Челси" Хато трансферини эълон қилди!
Лондоннинг "Челси" клуби ўз расмий сайти орқали ҳимоячи Йоррел Хато билан шартнома имзоланганини маълум қилди. 19 ёшли футболчи билан тузилган келишув 2032 йилнинг ёзигача амал қилади.
Хато янги ҳафтада жамоа сафига қўшилади. У "аристократлар" сафига Нидерландиянинг "Аякс" клубидан келиб қўшилди. Унинг асосий позицияси — чап қанот ҳимоячиси, аммо марказий ҳимоячи сифатида ҳам ҳаракат қилолади.
"Аякс" асосий жамоасида у 111 та расмий ўйинда иштирок этиб, 4 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлган.
Comments