Расман! А Серия ўйинлари тўхтатилди

  • 11 март, 2020, 16:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия А Серияси учрашувлари расман қолдирилди. Бу ҳақда чемпионат расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“А Серия расман тўхтатилди. Биз тўхталиш қиламиз, лекин ҳозирданоқ қайтишни кутяпмиз. Ҳаммаси яхши бўлади”, - деб ёзилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ А Серия раҳбарияти мавсумни якунлаш бўйича 3 та вариантни кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳозирги кунда Италияда 10 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!