Рамушни танласанг адашмайсан

  • 7 декабрь, 2022, 09:52
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Гонcалу Рамуш кеча тунда Швейцарияга қарши ўйинда (6:1) учта гол уришга муваффақ бўлди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Tecno

Бу натижа Рамушга ЖЧ-2022 фэнтези турнири учун 17 очко келтирди: ҳар бир гол учун тўрт очко, самарали узатма учун уч балл, майдонда 60 дақиқа ўйнагани учун яна икки очко.

Бу шу пайтгача бўлиб ўтган 56 учрашув бўйича ҳисоблаганда энг яхши натижадир. Бунгача ушбу жамоа ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш (Португалия, Уругвайга қарши баҳсда дубл), нидерландиялик ҳимоячи Дензель Дюмфрис (АҚШга қарши ўйинда 1+2) ва ҳужумчи Килиан Мбаппе (Франция — Польша 2+1) 14 очко жамғаришган эди.

Эслатиб ўтамиз, чорак финал баҳслари 9—10 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!