Рамос "Реал"да қолмоқчи

  • 10 февраль, 2021, 17:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" ҳали ҳам тажрибали ҳимоячи, жамоа сардори Серхио Рамос билан шартномани узайтиргани йўқ. Бундан аввалроқ, ОАВ Рамос “Қироллик клуби”нинг барча таклифларини рад этгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Tecno

Футболчининг яқинлари AS нашрига маълум қилишича, Рамос “Реал”нинг таклифларини рад этмаган. Чунки  унга ҳали ҳам янги шартнома таклиф қилинмаган.

Рамос "Реал"да қолмоқчи. Унинг клуб президенти Флорентино Перес билан ҳам муносабатлари жуда яхши.

Серхио Рамос жароҳати сабаб, 14 январдан буён майдонга тушмаяпти. У жорий мавсум “Реал” сафида жами 18 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!