Рамос: Марадонани ҳурмат қиламан, аммо, Месси Аргентина тарихидаги энг яхши футболчи

  • 28 март, 2019, 08:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Аргентина футболидаги энг зўр ўйинчи ким эканлигини айтди.

Tecno

“Мен Марадонани ҳурмат қиламан, бироқ, аргентиналик мухлислар у тарихда қолиб кетганини билишади. Ҳозир Аргентина тарихидаги энг яхши футболчи бу Лионель Месси”, - дейди Рамос.

Маълумот учун, Марадона ўз вақтида Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ва финалчиси бўлган. Месси эса ҳозирча “альбасетлар” сафида бирорта ҳам йирик турнирда ғолиб чиқмади. У 3 марта Америка кубоги ва 1 марта Жаҳон чемпионати финалида мағлуб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!