
Тимур Кападзе финал учрашувидаги муҳим ғалабадан сўнг матбуот анжуманида нималар деди?
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз "Cafa Nations Cup" турнирининг финал тўқнашувида Эронни сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлуб этди. Финал тўқнашувидан сўнг терма жамоамиз устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта, ҳаммани чемпионлик билан табриклайман. Тайёргарлик кўрдик, лекин ўйин жуда қийин бўлди. Шунингдек, ҳеч бир финал осон бўлмайди, ҳар доим қандайдир муаммолар бўлади.
Бугунги ўйин жуда асабий ўтди. Ҳакамлик борасида фикрингиз қандай?
"Эрон қачон рози бўлган? Билмадим, баъзи эпизодларни кўрмадим. Бундай вазиятлар уларнинг стадионида ҳам бўлган.
Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган бўлса ҳам муваффақиятга эриша олмаяпти. Унинг кайфиятида муаммо борми?
"Унинг кайфияти яхши эди. Элдор жуда тажрибали футболчилар сирасига киради. У керакли пайтда жамоани олдинга торта олади".
Биринчи бўлимда иккинчи қаватдан жуда кўп ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса Игор Сергеев майдонга тушганидан сўнг ердан ўйнашни бошладик.
"Биз ўйин давомида гол уриш учун ҳар хил имкониятларни қўллаб кўрдик. Баъзида иккинчи қаватдан баъзида эса ерлатиб ўйнашга мажбур бўлдик".
Аббосбек Файзуллаев иккинчи бўлимда кўпроқ иккинчи қаватдаги тўпга эга чиқди. Бу ҳийламиди ёки тасодиф бўлдими?
"Бу ҳеч қандай ўйланган ҳийла эмасди. Иккинчи қаватдан узатилган тўпларнинг барчаси Шомуродов ва Сергеевга қаратилган эди. Сабаби, биламиз улар бош билан жуда зўр ўйнайди".
Ротацияга жуда кўп қўл урдингиз. Назаровга имкон берганингиз ҳақида?
"Дарвозабон мураббийлари билан маслаҳатлашиб кейин уни жароҳат олган Ўткир Юсупов ўрнига майдонга туширдик. Шу билан бирга, бу турнир давомида ҳар бир футболчига имкон беришни мақсад қилган эдик".
Ўткир Юсуповнинг жароҳати қанчалик жиддий?
Дастлабки текширувлардан сўнг унинг жароҳати қанчалик жиддийлигини билиб оламиз. Ҳозирда эмерте қилдиришимиз зарур", - дея таъриф бериб ўтди терма жамоамиз мураббийи.
Фикрлар